27.07.2020 11:19
5190
Сульшер: «Энди «Манчестер Юнайтед»га ўхшаяпмиз»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛнинг сўнгги, 38-туридан ўрин олган «Лестер» (2:0) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Хурсандман. Чемпионлар Лигасига чиқдик. Баъзи жамолардан орқада эдик ва якунда уларни қувиб ўтдик. Барқарорлик ва менталитетга эга эканлигимизни кўрсатдик. «МЮ» фахрланишга арзийдиган маданият яратади.

Йигитларга бугун нима бўлишидан қатъи назар ғалаба қозонишимиз кераклигини айтдим. Футболчилар жамоа сифатида фазилатларини намойиш этдилар.

Йигитлар майдонда тобора «Манчестер Юнайтед»га ўхшашмоқда. Вазият аввалгига қараганда анча яхши», – деб Сульшернинг сўзларини келтиради ВВС Sport.

Манкунианликлар 66 очко билан турнир жадвалида 3-ўринни эгаллашди ва Чемпионлар Лигасига йўлланма олишди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар