27.07.2020 15:02
4503
Рой Кин: «Бу мавсумда Лэмпард Сульшердан яхшироқ ишлади»

«Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси Рой Кин «Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ва «МЮ» мураббийи Оле-Гуннар Сульшернинг жорий мавсумдаги ишини таққослади.

«Айтишим керакки, Фрэнк бу мавсумда Сульшердан яхшироқ ишлади. Тўғриси, улар бошқарувидаги жамоалар мавсум давомида ўртача савияда ўйин кўрсатса керак, деб тахмин қилгандим, аммо Лэмпард ўз ишини жуда яхши уддалади. 

У чемпионат давомида муҳим қарорларни қабул қилди, ёшларни асосий таркибга қўрқмай жалб этди. Имкониятга эга бўлган иқтидорлар бугунга келиб барчага ўзларини кўрсата олишди. Бу улкан меҳнатнинг самараси.

«Челси» мавсумни топ-4да якунлади. Агар бу жамоа Англия кубогини қўлга кирита олса, Лэмпард учун йил ажойиб ўтган бўлади.

Фрэнк тўртликдан жой олгани унинг учун жуда катта натижа эмаслигини айтган бўлса-да, бу «Челси» учун олдинга ташланган улкан қадам», – дейди Кин Sky Sports эфирида.

Маълумот учун, «Челси» 1 август куни Англия кубоги финали доирасида «Арсенал»га қарши майдонга тушади. 

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум аввали билан ҳисоблаганда «Манчестер Юнайтед» трансферлар учун 190 млн фунт сарфлаган бўлса, «Челси» ФИФА томонидан қўйилган тақиқ туфайли трансферларни амалга ошира олмаганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар