27.07.2020 11:33
4474
Лэмпард: «Челси» кучли тўртликка кирганидан хурсанд эмас, лекин мавсум бошида бизни бу ўринда ҳам кўришмаганди»

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард АПЛнинг 38-туридан ўрин олган «Вулверҳэмптон»га (2:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Вулверҳэмптон» – ажойиб клуб. Аммо менинг жамоам интизом намойиш этди. Баъзан уй ўйинларида буни соғинардик.

Мэйсон Маунт ажойиб гол урди, Оливье Жиру «класс»ини намойиш қилди. Бу мен учун жуда кўп нарсани англатади.

«Челси» кучли тўртликка кирганидан унчалик хурсанд бўлмаслиги мумкин, аммо чемпионат бошида бизни бу позицияда кўришмаган эди. Якунланган мавсумда ёш ўйинчиларга имконият бердик ва мавжуд вазиятни яхшилашга ҳаракат қилдик. 

Жамоага келганимда кўплаб саволлар пайдо бўлди. Эден Азарсиз қолдик. У – кучли футболчи. Биз усиз олға силжишни билмасдик. Ҳозир эса бизда жамоавий руҳ мавжуд», – деб Лэмпарднинг сўзларини келтиради ВВС. 

«Челси» якунланган мавсумда Премьер-лигада 4-ўринни эгаллади ва Чемпионлар Лигасига йўлланма олди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар