27.07.2020 11:30
3337
Де Хеа қуруқ ўйинлар сони бўйича клуб рекордини ўрнатди

«Манчестер Юнайтед»нинг испаниялик дарвозабони Давид Де Хеа Премьер-лигада қуруқ ўйинлар сони бўйича клуб рекордини янгилади.

Премьер-лиганинг 38-туридан ўрин олган «Лестер»га (2:0) қарши баҳсда Де Хеа 113-бор дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Бунгача рекорд «қизил иблислар» сафида АПЛда 112та қуруқ ўйин ўтказган Петер Шмейхелга тегишли эди.

Де Хеа «Манчестер Юнайтед»га 2011 йили «Атлетико»дан 25 млн евро эвазига ўтган. 29 ёшли испаниялик якунланган мавсумда 38та беллашувда майдонга тушиб, 36 марта тўп ўтказиб юборди. Унинг манкунианликлар билан шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар