26.07.2020 09:22
3995
Сульшер: «МЮ» – октябрдан кейин АПЛда энг кўп очко тўплаган учинчи жамоа»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер жамоаси Премьер-лигада 3-ўринни эгаллашга лойиқ эканлигини айтди.

«3-ўринни эгаллаш жамоа келажаги учун яхши туртки бўлади. Биз октябрь ойидаги танаффусдан сўнг энг кўп очко тўплаган учинчи жамоамиз. Узоқ вақтдан бери даража борасида учинчимиз.

Мавсум бошида барқарор эмасдик. Ҳозир бунга эришдик, жисмоний ҳолатимизни яхшиладик ва кучайдик», – деб норвегиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Сўнгги тур олдидан Сульшер шогирдлари 63 очко билан 3-ўринни эгаллаб туришибди. «МЮ» бугун, 26 июль куни 5-ўринда бораётган «Лестер» меҳмони бўлади. «Тулкилар» ҳисобида 62 очко мавжуд. Бу баҳсда Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун кураш кечади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар