24.07.2020 17:10
10713
Мессининг отаси Милан шаҳридан уй сотиб олди

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг отаси Хорхе Италиянинг Милан шаҳридан уй сотиб олди.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, Хорхе Порта Нуова районидан квартира сотиб олган. Месси оиласи солиққа тортиш тизими қулайлигидан шундай қилган бўлиши мумкин. Аввалроқ «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳам шу ишга қўл урган эди.

Аввалроқ, «Интер» клубининг титул ҳомийси Pirelli Месси трансферини амалга оширишда ёрдам беришга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Жозе Моуриньонинг «Интер»даги собиқ ёрдамчиси Жозе Мораиш «Барселона» ҳужумчисининг фаолиятини «Интер»да давом эттириши мумкинлигини тахмин қилди.

32 ёшли аргентиналикнинг «Барселона» билан имзолаган шартномаси 2021 йил ёзигача мўлжалланган. У 2005 йилдан бери каталонияликлар таркибида ўйнаяпти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар