24.07.2020 14:21
9430
Теглар
«Барселона» 12 футболчини сотувга қўймоқчи. Улар орасида Коутиньо, Дембеле ва Брэйтуэйт ҳам бор

«Барселона» клуби ёзги трансфер ойнасида таркиб борасида катта ўзгаришларга қўл уришга тайёрланмоқда, дея хабар бермоқда Marca. 

Нашрнинг ёзишича, Каталония клуби 12 нафар футболчисини сотишга тайёр. Хусусан, ҳозирги таркибдан Нето, Нелсон Семеду, Самюэль Умтити, Хуниор Фирпо, Иван Ракитич, Артуро Видаль, Усмон Дембеле ва Мартин Брэйтуэйтлар клуб хайрлашишга тайёр бўлган футболчилар рўйхатидан жой олган.

Шунингдек, «Барселона» раҳбарияти ижарадан қайтган Карлес Аленья, Рафинья, Жан-Клер Тодибо ва Филиппе Коутиньо сингари футболчиларни ҳам трансферга қўймоқчи.

Олдинроқ, каталонияликлар Коутиньони Англия клубларига таклиф қилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар