22.07.2020 08:07
2994
«Аталанта» голлар сони бўйича А Серияда 58 йилдаги энг яхши натижани кўрсатмоқда

«Аталанта» Италия чемпионатининг 35-турида «Болонья»ни (1:0) мағлуб этди.

Бергамоликларнинг бу мавсумда А Сериядаги голлари 95тага етди ва жамоа 1951/52 йилги чемпионатда 98та гол урган «Ювентус»дан сўнг энг яхши натижани кўрсатиб турибди.

Бунгача 58 йилдаги энг яхши натижа 2016/17 йилги мавсумда 94та тўп киритган «Наполи»га тегишли эди. Умуман олганда бу борада рекордчи «Милан»дир. Миланликлар 1949/50 йилги чемпионатда 118та гол уришган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар