14.07.2020 21:01
2290
Суперлига. «Машъал» «Локомотив»ни мағлуб этди

Суперлига 9-тури доирасидаги яна бир сўнгги баҳсда «Машъал» кутилмаганда Тошкентда «Локомотив»ни мағлуб этди.

Ўйиннинг 71-дақиқасида «Машъал» ҳимоячиси Нажмиддин Нормуродов жарима зарбасидан Игнатий Нестеров дарвозасини аниқ нишонга олиб, «Локомотив»ни мағлубиятга учратди.

Ушбу натижадан кейин «Локомотив» 12 очко билан 8-ўринга тушган бўлса, «Машъал» 9 очко билан 10-ўринга кўтарилди. 

Суперлига. 9-тур. 14 июль
«Локомотив» – «Машъал» - 0:1
Бош ҳакам: Раҳимбек Каримов

Гол: Нажмиддин Нормуродов 71.
«Локомотив»: 1.Игнатий Нестеров, 4.Шаҳзод Шайманов (22.Камрон Саидазимов, 76), 5.Славко Дамьянович, 6.Даврон Умиров (8.Вадим Афонин, 46), 7.Кахи Махарадзе, 9.Кирилл Погребняк (18.Иброҳим Ғанихонов, 76), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 19.Авазбек Ўлмасалиев (70.Ойбек Қиличев, 67), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (25.Жавоҳир Алижонов, 68), 37.Шерзод Файзиев, 80.Фаррух Иброҳимов.
«Машъал»: 35.Раҳимжон Давронов, 5.Нажмиддин Нормуродов, 6.Сирожиддин Раҳматуллаев, 7.Ифеани Ифеани (11.Мўмин Мелиев, 66), 9.Никита Павленко (77.Иброҳим Нўъмонов, 76), 10.Шерзод Темиров, 14. Элла Кен Арманд (8.Аҳрор Иноятов, 79), 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 18.Аббос Шодмонов, 22.Сирожиддин Қўзиев, 23.Самандар Шукриллаев.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар