14.07.2020 14:55
7751
АВС: «Реал» Бэйлга икки йиллик маошини бериб, шартномани бекор қилмоқчи

Мадриднинг «Реал» клуби жамоанинг уэльслик яримҳимоячиси Гарет Бэйл билан шартномани бекор қилишга тайёр. Бу ҳақда Испаниянинг АВС нашри ёзмоқда.

Манбада айтилишича, клуб 30 ёшли Бэйлга икки йиллик маошини олдиндан тўлаб бериб, икки томонлама келишувни бекор қилмоқчи. Шу тариқа Бэйл мавсум якунида эркин агентга айланиши мумкин. Уэльслик футболчи жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан уни доимий захирада қолдираётганидан норози.

«Реал»нинг охирги бешта ўйинида майдонга тушмаган Бэйл сўнги марта 24 июнь куни «Мальорка»га қарши ўйнаганди. Уэльслик футболчи жорий мавсумда Ла Лига доирасида 16та ўйинда қатнашиб, иккита гол урди ва иккита голга ассистентлик қилди. Унга айни дамда «Манчестер Юнайтед» клуби қизиқиш билдираётгани маълум.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар