13.07.2020 13:57
5502
Расман: «Манчестер Сити»нинг апелляция қаноатлантирилди, жамоа ЕЧЛда ўйнайди

Лозаннадаги арбитраж суди «Манчестер Сити»нинг ЕЧЛда қатнашиш бўйича апелляцасини қаноатлантирди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинган.

Клуб моливий фейр-плей қоидаларини бузгани учун УЕФА томонидан икки йилга еврокубоклардан четлаштирилган ва 30 миллион евро жаримага тортилганди. «Манчестер Сити» бу борада апелляция берганди ва у қаноатлантирилди. Энди Манчестер клуби 10 миллион фунт жарима тўласа кифоя.

Маълумот учун, «Манчестер Сити» ЕЧЛнинг жорий мавсумида ҳам иштирокини давом эттирмоқда. Нимчорак финалнинг биринчи ўйинида Гвардиола жамоаси Мадридда «Реал»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. Жавоб баҳси 8 август куни Манчестерда ўтказилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар