07.07.2020 20:56
2971
Суперлига. Дердийўқдан дубль, «Пахтакор»дан йирик ғалаба

Суперлига 8-тури доирасида амалдаги чемпион «Пахтакор» чемпионат дебютанти «Машъал» клуби устидан йирик ҳисобда зафар қучди.

Учрашувнинг 25-дақиқасида Дердийўқ бош билан муборакликлар дарвозасини ишғол этиб ҳисобни очган бўлса, 57-дақиқада дублга эришди. 75-дақиқада эса Черан мавсумдаги 8-голини киритиб, ўйиндаги ҳисоб йирик кўриниш олишини таъминлади – 3:0.

Мавсумдаги 8-ўйинида 7-ғалабани қўлга киритган Шота Арвеладзе жамоаси очколари сонини 21тага етказиб, 1-ўринда бормоқда. «Машъал» эса 6 очко билан ҳозирча 10-ўринда қолди.  

Суперлига. 8-тур.
7 июль (сешанба).
«Пахтакор» – «Машъал – 3:0

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Фарруҳ Янсупов
Голлар: Эрен Дердийўқ 25, 57, Драган Черан 75
«Пахтакор»: 25.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (4.Акром Комилов, 81), 9.Жалолиддин Машарипов (99.Жавоҳир Сидиқов, 81), 10.Драган Черан, 15.Егор Кримец, 17.Достонбек Ҳамдамов, 20.Одил Ҳамробеков (7.Садриддин Абдуллаев, 81), 23.Шерзод Аъзамов, 27.Сардор Собирхўжаев (21.Аброр Исмоилов, 65), 34.Фаррух Сайфиев, 77.Эрен Дердийўқ (11.Игорь Сергеев, 65).
«Машъал»: 35.Раҳимжон Давронов, 5.Нажмиддин Нормуродов, 7.Ифеани Ифеани, 9.Никита Павленко, 11.Мўминжон Мелиев (70.Дидар Дурдиев, 60), 14. Элла Арманд, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 18.Аббос Шодмонов, 22.Сирожиддин Қўзиев (6.Сирожиддин Раҳматуллаев, 65), 23.Самандар Шукуриллаев, 33.Денис Васильев (15.Муҳаммадали Алиқулов, 46).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар