04.07.2020 17:27
15179
Сетьен Мессининг «Барселона»дан кетмоқчи экани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

«Барселона» бош мураббийи Кике Сетьен ҳужумчи Лионель Мессининг клубни тарк этмоқчи экани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси муддати 2021 йил ёзида ниҳоясига етади ва уни узайтириш бўйича музокаралар тўхтатиб қўйилган. 

«Бу мавзудаги миш-мишларга шарҳ беришни истамайман. Мессининг ўзидан бундай гапни эшитмадим, шу туфайли ҳеч нарса деёлмайман. Лео билан боғлиқ вазият яхши, қолган гаплар – миш-миш. Биз уларни изоҳламаймиз», - деб Сетьен сўзларини келтирмоқда AS.

Аввалроқ, «Барселона»даги ички муҳитнинг ёмонлиги туфайли Месси клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар