04.07.2020 20:10
4806
«Энергетик-БГУ» Шаҳбоз Умаровнинг голи эвазига БАТЭ устидан ғалаба қозонди

Беларусь чемпионатида 16-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди. 

«Энергетик-БГУ» сафарда БАТЭ билан ўйнади ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона гол ўзбекистонлик яримҳимоячи Шаҳбоз Умаров томонидан жарима зарбасидан урилди. Қайд қилиш жоизки, меҳмонлар 20-дақиқадан бошлаб 1 футболчи кам бўлиб ўйнадилар.

Беллашувда яна бир ҳамюртимиз Жасурбек Яхшибоев майдонга туширилмади.

Бу натижадан сўнг, «Энергетик-БГУ» 29 очко билан 2-ўринда, БАТЭ эса 30 очко билан 1-ўринда бормоқда.

Беларусь чемпионати
16-тур
БАТЭ – Энергетик-БГУ 0:1 (0:1, 0:0)

4 июль, «Капский-Арена» стадиони
Гол: 0:1 – 23 Умаров. 
БАТЭ – Чичкан, Филипенко, Филипович (Скавиш, 78), Настич, Филипович, Бага (Мукам, 78), Драгун, Нехайчик, Стасевич, Милич, Яблонский.
Энергетик-БГУ – Садовский, Мавату, Юдчиц, Мирошников, Свирепа, Тве (Совпель, 58), Носко, Гирс, Умаров (Диас, 59), Шкурдюк, Атеменг (Мусаханян, 26).
Огоҳлантиришлар: Свирепа (7), Тве (28), Настич (39).
Четлатиш: Свирепа (20).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар