04.07.2020 22:22
3974
А Серия. «Турин дербиси»да «Юве»дан йирик ғалаба, Роналдудан супергол

Италия А Серияси 30-тури доирасида «Ювентус» «Торино» клуби устидан йирик ҳисобдаги ғалабага эришди.

Учрашувда Дибала, Куадрадо ва Роналдунинг жарима зарбасидан киритган ажойиб голи мезбонларга ғалаба келтирди. 87-дақиқадаса эса «Торино» футболчиси автоголга муаллифлик қилиб, «Юве»нинг йирик ҳисобдаги ғалабасига сабабчи бўлди – 4:1.

 

Ушбу ғалабадан кейин Сарри шогирдларининг очколари сони 75тага етиб, 2-ўриндаги «Лацио» билан орадаги фарқни ҳозирча 7 очкога етказишди. «Лацио» ўз учрашувини «Милан»га қарши ўтказади. 

А Серия. 30-тур.
Ювентус – Торино 4:1

Голлар: 1:0 – 3 Дибала, 2:0 – 29 Куадрадо, 2:1 – 45, пенальти Белотти, 3:1 – 61 Роналду, 4:1 – 87, автогол Жиджи.
Ювентус – Буффон, Данило, де Лигт, Бонуччи, Бентанкур, Куадрадо, Рабьо, Пьянич (Матюиди, 49), Бернардески (Дуглас Коста, 55), Дибала (Игуаин, 80), Роналду.
Торино – Сиригу, де Сильвестри (Эдера, 80), Бремер (Жиджи, 84), Войнович, Айна (Ансальди, 84), Беренгер, Мейте, Верди (Миллико, 68), Лукич, Иццо, Белотти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар