01.07.2020 21:12
3316
Суперлига. «Қўқон-1912» «Машъал»ни мағлуб этиб, «Пахтакор»га етиб олди

Бахтиёр Ашурматов бошқарувидаги «Қўқон-1912» жамоаси ўз майдонида чемпионат дебютанти «Машъал» устидан ғалабага эришди.

Мурод Холмуҳаммедов томонидан жарима зарбаларидан киритилган голлар водийликларга ўз майдонларидаги кетма-кет 5-ғалабани келтирди. Мурод дастлаб 11 метрлик нуқтани аниқ амалга оширган бўлса, ўйин якунида жарима тўпидан ажойиб голга муаллифлик қилди.

Ушбу ғалабадан кейин очколари сонини 15тага етказган «Қўқон-1912» жамоаси бу борада пешқадам «Пахтакор»га етиб олди. Тўплар нисбатига кўра Тошкент клуби 1-ўринда, Қўқон жамоаси эса 2-ўринда қолди. Қайд этиш жоиз, «Пахтакор» жамоаси тур доирасидаги учрашувини пайшанба куни ўтказади.

Суперлига. 7-тур
1 июль (чоршанба)
«Қўқон-1912» – «Машъал» - 2:0
Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов, Абдуҳамидулло Расулов, Авазбек Абдуллаев, Абдурашид Худойберганов
Голлар:
Мурод Холмуҳаммедов 53 пен., 88.
«Қўқон-1912»: 1. Ботирали Эргашев, 3. Бобур Акбаров, 4. Собит Синдаров, 7. Шоҳназар Норбеков, 9. Суҳроб Бердиев, 10. Қувондиқ Рўзиев, 15. Ойбек Рустамов, 23. Александр Мерзляков, 33.Иван Йосович, 69.Филип Райевац (Ҳамидулло Абдуҳамидов, 69), 70. Мурод Холмуҳаммедов.
«Машъал»: 35. Раҳим Давронов, 5. Нажмиддин Нормуродов (6.Сирожиддин Раҳматуллаев, 70), 7. Ифеани Ифеани, 14. Элла Арманд, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 18. Аббос Шодмонов, 22. Сирожиддин Қўзиев, 23. Самандар Шукуриллаев, 33. Денис Васильев, 70. Дидар Дурдиев (11.Мўминжон Мелиев, 70), 99. Жаҳонгирбек Абдусаломов.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар