01.07.2020 00:35
2035
Теглар
РПЛ. ЦСКА дербида ғалаба қозониб, «Ростов»га яқинлашиб олди

Россия чемпионатида 25-тур ўйинлари давом этмоқда. Турнинг марказий ўйини Москвада ўтказилди. Ўз майдонида ҳамшаҳари «Спартак»ни қабул қилган ЦСКА Николо Влашичнинг дубли эвазига ғалаба қозонди. 77-дақиқадан бошлаб «армиячилар» бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилишди.

Бу ғалабадан сўнг ЦСКА очколари сонини 40тага етказиб 4-ўриндаги «Ростов»га яқинлашиб олди. Карпин жамоаси 25-тур ўйинини эртага учинчи ўриндаги «Краснодар»га қарши ўтказади. «Спартак» эса 32та очко билан 6-ўринда қолди.

РПЛ. 25-тур

ЦСКА – Спартак 2:0

Гол: Влашич (27, 90+5).
ЦСКА: Акинфеев, Фернандес, Набабкин, Магнуссон, Шенников, Влашич, Марадишвили, Кучаев (Сигурдссон, 81), Обляков, Дивеев, Чалов (Бистрович, 68).
Спартак: Максименко, Рассказов (Ларссон, 68), Жиго, Джикия, Айртон, Зобнин, Умаров, Бакаев, Маслов, Соболев, Понсе (Мирзов, 82).
Огоҳлантиришлар: Маслов (22), Жиго (37), Чалов (41), Шенников (43), Набабкин (51), Бистрович (74), Фернандес (85).
Четлатиш: Зобнин (77).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар