01.07.2020 03:03
4261
Теглар
Ла Лига. «Барселона» учта пенальти белгиланган ўйинда «Атлетико»ни енга олмади

Испания чемпионатида 33-тур ўйинлари давом этмоқда. Турнинг марказий баҳсида ўз майдонида «Атлетико»ни қабул қилган «Барселона» 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Ўйинда уч марта пенальти белгилаганини таъкидлаш керак.

Бу дурангдан сўнг «Барселона» турнир жадвалида «Реал»ни қувиб ўтиш имконини қўлдан бой берди. «Барселона»нинг очколари сони 70тага етди. 71 очко билан етакчилик қилаётган «Реал» эса 33-тур ўйинини ҳали ўтказгани йўқ.

Испания чемпионати. 33-тур

Барселона – Атлетико 2:2

Голлар: Диего Коста (11, автогол), Месси (50, пенальти) –  Сауль (19, пенальти, 62, пенальти).
Барселона: тер Стеген, Семеду, Пике, Лангле, Альба, Ракитич (Серджи Роберто, 63), Бускетс (Фати, 85), Пуч, Видаль (Гризманн, 90), Суарес, Месси.
Атлетико: Облак, Фелипе, Хименес, Арьяс, Лоди, Сауль, Феррейра Карраско (Лемар, 85), Льоренте (Жоау Феликс, 69), Томас, Корреа (Витоло, 84), Диего Коста (Мората, 76).
Огоҳлантиришлар: тер Стеген (17), Пике (18), Сауль (35), Фелипе (51), Месси (61), Диего Коста (75), Феррейра Карраско (80).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар