01.07.2020 03:01
2453
Теглар
А Серия. «Ювентус»дан сафарда ғалаба, Роналдудан гол

Италия А Серияси 29-тури доирасида «Ювентус» меҳмонда «Женоа» устидан ғалабага эришишди.

Учрашувда Дибала ҳисобни очган бўлса, кўп ўтмай Криштиану Роналду ажойиб зарбаси билан ҳисобдаги фарқни иккитага оширди. Дуглас Коста ҳисобни йирик кўринишга келтирган бўлса-да, 76-дақиқада Пинамонти генуяликларнинг ягона голига муаллифлик қилди - 1:3. 

Ушбу ғалабадан кейин Турин жамоаси очколари сонини 72тага етказиб, пешқадамлик учун курашда энг яқин таъқибчиси «Лацио» билан фарқни яна 4тага етказди.

А Серия. 29-тур.

Женоа - Ювентус - 1:3

Голлар: 0:1 – 50 Дибала, 0:2 – 56 Роналду, 0:3 – 73 Дуглас Коста, 1:3 – 76 Пинамонти. 

Женоа – Перин, Сумаоро, Ромеро, Масьелло, Гильоне (Баррека, 62), Стураро (Бираски, 75), Бехрами, Шене (Лерагер, 46), Кассата (Пандев, 78), Фавилли (Санабрия, 46), Пинамонти.

Ювентус - Шченсни, Данило, де Лигт, Бонуччи, Пьянич (Рэмзи, 74), Куадрадо, Рабьо (Матюиди, 83), Бентанкур, Бернардески (Дуглас Коста, 66), Роналду (Игуаин, 74), Дибала (Оливьери, 83).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар