30.06.2020 13:20
6398
Вилоят ҳокими «Андижон» собиқ футболчисига уй совға қилди

Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов кўп йиллардан буён «Андижон» клуби шарафини ҳимоя қилган собиқ футболчи Иброҳим Отахоновни тақдирлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Футболчилик фаолиятининг асосий қисмини Андижон футболига бағишлаган Иброҳим Отахонов Андижон вилояти ҳокими, «Андижон» ПФК президенти Шуҳратбек Қўшақбоевич Абдураҳмонов томонидан Андижон шаҳрида яқинда фойдаланишга топширилган 16 қаватли уйдан 2 хоналик хонадон калитини совға сифатида қабул қилиб олди», - дейилади хабарда.

35 ёшли яримҳимоячи 10 йилдан зиёд вақт давомида Андижон вилоятининг бош жамоаси шарафини ҳимоя қилиб, 2019 йилда фаолиятини якунлаган. Отахонов аввалги йилларда жамоа сардори сифатида тўп сурган. 

Эслатиб ўтамиз, Андижон вилоят ҳокими 2019 йилги мавсум бошида «Андижон» - «Насаф» (3:1) учрашувидан кейин стадионнинг ўзида футболчиларга ғалаба учун 10 миллион сўмдан мукофот пулларини тарқатиб, жамоа аъзоси Фарҳод Бекмуродовга «Gentra» автомашинасини совға қилган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар