30.06.2020 08:49
2242
«Валенсия» бош мураббийи истеъфога чиқарилди

«Валенсия» клуб расмий сайти орқали жамоа бош мураббийи Альберт Селадеснинг истеъфога чиқарилганлигини эълон қилди.

Қайд этилишича, жамоа кўрсатаётган қониқарсиз натижа мураббийнинг истеъфосига сабаб бўлган. Клуб раҳбариятининг қарорига кўра, мавсум якунигача жамоани бош мураббий вазифасини бажарувчи Воро Гонсалес бошқариб боради.

44 ёшли Селадес «Валенсия»да 2019 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб фаолият олиб бораётган эди. 

Маълумот учун, «Валенсия», Ла Лига 32-туридан кейин 46 очко жамғариб 7-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар