30.06.2020 11:03
6629
Теглар
Сетьен «Барса» футболчилари билан муносабати ёмонлашгани ҳақидаги гапларга изоҳ берди

«Барселона» бош мураббийи Кике Сетьен клубда у ва футболчилар ўртасида можаро келиб чиққани ҳақидаги гап-сўзларга жавоб берди.

«Футболчилар билан муносабатларимиз яхши. Тўғри, маълум вазиятлар, қарашлар масаласида фикримиз бир жойдан чиқмаслиги мумкин, бироқ бу ҳақда гапириб ўтириш шарт эмас. Аслида ҳаётда бўлгани каби футболда ҳам тушумовчиликлар, қарама-қаршиликлар одатий ҳолдир. Бу ҳар доим бўлган. Характер жиҳатдан ўзим ҳам намунали футболчи эмасдим. Шунга қарамай, жамоа билан фикримиз бир жойдан чиқишига ҳаммани ишонтира олишимиз керак. Буни оддий ҳол сифатида қабул қиламан. Футболчилар билан дўстона муносабатдамиз. Бундай хабарларга эътибор бермайман», - дейди «Барселона» бош мураббийи Marca мухбири билан суҳбатда.

Олдинроқ, «Сельта» (2:2) билан ўйиндан кейин «Барса» футболчилари ва Сетьен ўртасида можаро юз бергани ҳақида хабар берилганди. Футболчилар мураббийнинг тактик қарорларидан норози бўлишган, Месси ўйин давомида Сетьеннинг ёрдамчиси кўрсатмасини намойишкорона рад этганди. 

Маълумот учун, «Барселона» Ла Лига 32-туридан кейин 69 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар