30.06.2020 23:27
1729
Теглар
РПЛ. «Локомотив» 90+6-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди

Россия чемпионатида 25-тур ўйинлари бошланди. Ўз майдонида аутсайдерлар қаторида бораётган «Крилья Советов»ни қабул қилган «Локомотив» кутилмаганда очко йўқотди. 14-дақиқада Деян Радонич самараликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Москваликлар етакчиси Алексей Миранчук 90+6-дақиқада гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Бу дурангдан сўнг «Локомотив»нинг очколари сони 48тага етди ва «темирйўлчилар» ва етакчи «Зенит» ўртасидаги очколар фарқ қисқармай қолди. Петербургликлар ҳисобида битта ўйин камроқ ва уларнинг очколари сони 56та. Эртага учинчи ва тўртинчи ўриндаги «Краснодар» ҳамда «Ростов» ўзаро ўйинда майдонга тушади.

РПЛ. 25-тур

Локомотив – Крилья Советов 1:1

Голлар: Миранчук (90+6) – Радоньич (14).
Локомотив: Гильерме (Коченков, 33), Кверквелия (Живоглядов, 69), Чорлука, Идову, Игнатьев, Жоау Мариу, Баринов, Криховяк, Миранчук, Жемалетдинов (Миранчук, 57), Эдер.
Крилья Советов: Фролов, Полуяхтов, Лисцов, Бурлак (Хади, 57), Зеффан (Чичерин, 40), Гацкан, Глушенков (Терехов, 90), Тимофеев, Попович (Антон, 46), Кабутов, Радоньич (Зиньковский, 46).
Огоҳлантиришлар: Тимофеев (10), Игнатьев (27), Полуяхтов (33), Кабутов (45), Чорлука (48), Гацкан (52), Хади (71), Идову (75), Фролов (82), Эдер (87).
Четлатишлар: Игнатьев (50), Хади (73).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар