30.06.2020 19:08
2797
Пирло мураббийлик фаолиятини бошлайди

Италия миллий жамоаси ва «Ювентус»нинг собиқ яримҳимоячиси Андреа Пирло мурабийлик фаолиятини бошлайди.

Журналист Жанлука Ди Марцио хабарига кўра, 41 ёшли мутахассис «Ювентус» ёшлар жамоаси бош мураббийи Роберто Барониога ёрдамчи бўлади.

2018 йили Пирло Италия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Манчинига ёрдамчи қилиб тайинланиши мумкин эди. Аммо Sky Sport Italia билан ҳамкорлиги боис, бу ишни рад қилди.

Эслатиб ўтамиз, Андреа Пирло 2017 йили футболчилик фаолиятини якунлаган. У 2011-2015 йиллар давомида «Ювентус» шарафини ҳимоя қилган. Сўнгра Американинг «Нью-Йорк Сити» клубида тўп тепган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар