30.06.2020 21:42
1497
Куасси «Бавария»га ўтишга яқин

«Бавария» клуби «ПСЖ» ҳимоячиси Танги Куасси трансферини амалга оширишга яқин.

Журналист Николо Скира хабарига кўра, футболчи мюнхенликлар учун тиббий кўрикдан ўтмоқда.

Куасси «Бавария» билан 5 йиллик шартномани имзолайди. Бу борадаги музокаралар муваффақиятли якунланган.

18 ёшли франциялик футболчи бу мавсумда 6та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган. Унинг трансфер қиймати 11 млн еврога баҳоланмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар