30.06.2020 15:41
727
Коста-Рика билан ЖЧ-2014 чорак финалига чиққан Луис Пинто БАА бош мураббийи бўлди

ЖЧ-2022 саралаш босқичида иштирок этаётган БАА миллий жамоасида мураббий ўзгарди. Бу ҳақда ОФК расмий твиттерида хабар берилган.

Манбада ёзилишича, колумбиялик Хорхе Луис Пинто БАА миллий жамоасининг янги мураббийи этиб тайинланган. У истеъфога чиқарилган сербиялик Иван Йовановичнинг ўрнини эгаллади. Осиё Кубогидаги муваффақиятсиз иштирокдан сўнг Альберто Дзаккерони истеъфога чиқарилган ва ундан кейин БААда бир муддат Берт ван Марвейк ҳам мураббий бўлиб ишлаганди.

Маълумот учун, Хорху Луис Пинто мураббийлик фаолияти давомида икки марта жаҳон чемпионатида ишлаган. У 2014 йил Коста-Рика билан чорак финалгача етиб борган бўлса, 2018 йил Ҳондурас миллий жамоаси билан гуруҳ босқичида иштирок этган.

БАА айни дамда ЖЧ-2022 Осиё саралаш босқичининг «G» гуруҳида 5 жамоа ичида 4-ўринда бормоқда. 5-тур ўйинларидан сўнг Вьетнам, Малайзия ва Таиланд амирликлар миллий жамоасидан кўпроқ очко тўплаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар