30.06.2020 02:46
9420
Теглар
Индзаги мураббийлигидаги «Беневенто» рекорд натижа билан А Серияга чиқди

Италия Б Сериясидан юқори дивизион А Серияга чиққан илк жамоа номи аниқ бўлди. Иккинчи дивизион етакчиси «Беневенто» 31-турда «Юве Стабия» устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, очколари сонини 76тага етказиб олди. Бу Б Серия рекорди ҳисобланади.

Шу тариқа Филиппо Индзаги мураббийлигидаги «Беневенто» иккинчи ўриндаги «Кротоне» билан фарқни 24 очкога етказиб, А Серия йўлланмасини нақд қилди. «Беневенто» иккинчи марта Италия А Сериясига йўлланма олди. Клуб бунгача 2016/17 йилги мавсумда юқори дивизионда ўйнаганди.

Маълумот учун, «Беневенто» ўзбекистонлик футболчи Жасур Жалолиддиновга қизиқиш билдирган ва 18 ёшли «Бунёдкор» тарбияланувчиси Италияда бир ҳафта машғулот ҳам ўтказганди. Аммо кейинчалик номаълум сабабларга кўра трансфер жараёни тўхтаб қолган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар