30.06.2020 12:32
15922
Теглар
Goal «Олтин тўп»га даъвогарлар янги рейтингини эълон қилди. Месси учликни тарк этди, Бензема Неймарнинг ўрнига кўтарилди

Goal нашри «Олтин тўп» учун даъвогарларнинг янги рўйхатини эълон қилди. 

Нашр талқинига кўра, «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски соврин учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Иккинчи ўриндан «Ювентус» етакчиси Криштиану Роналду жой олган. Бунгача 3-ўринда бўлган «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси 4-ўринга тушган бўлса, унинг ўрнига «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Кевин Де Брюйне учликка кўтарилган.

«Реал» ҳужумчиси Бензема 8-ўриндан 6-ўринга кўтарилган бўлса, 6-ўриндаги Неймар 7-ўринга тушган.

Goal талқинига кўра, «Олтин тўп» учун курашда даъвогарларнинг янгиланган рейтинги топ-ўнлиги:

1 (1). Роберт Левандовски («Бавария»).

2 (2). Криштиану Роналду («Ювентус»).

3 (4). Кевин Де Брюйне («Манчестер Сити»).

4 (3). Лионель Месси («Барселона»).

5 (5). Томас Мюллер («Бавария»).

6 (8). Карим Бензема («Реал»).

7 (6). Неймар («ПСЖ»).

8 (7.). Эрлинг Ҳоланд («Боруссия», Дортмунд).

9 (9). Килиан Мбаппе («ПСЖ»).

10 (10). Жейдон Санчо («Боруссия» Дортмунд).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар