30.06.2020 09:12
1655
«Cурхон» клуби бош мураббий истеъфога чиққанини тасдиқлади

Термизнинг «Сурхон» клуби мураббийлар штабидаги ўзгаришлар ҳақида расмий хабар эълон қилди. 

«Қўқон-1912» жамоасига учралган мағлубиятдан сўнг, Баҳром Ҳайдаров ўз хоҳишига кўра, «Сурхон» футбол клуби бош мураббийлигини тарк этди. Бу Ҳайдаровнинг клубни тўлиқ тарк этди дегани эмас. Мураббий клубда бошқа лавозимда ишлашда давом этади. Клуб бир қатор мураббийлар билан музокаралар олиб бормоқда. Якуний тўхтамга келгунга қадар, машғулотларни мураббий Владимир Андреев олиб боради», - дейилади клуб хабарида.

Аввалроқ, Tribuna.uz сайти ўз манбаларига таяниб, клуб бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров истеъфога чиққанини, россиялик мутахассис Александр Хомяков бош мураббийга айланиши ҳақида хабар берган эди. «Сурхон» раҳбарияти якшанба куни Хомяковни жамоа футболчиларига таништирган ва у жамоа машғулотида иштирок этган бўлса-да, клуб янги мураббий борасидаги хабарни ҳозирча тасдиқламади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар