30.06.2020 20:59
1290
«Бенфика» бош мураббийсиз қолди

«Бенфика» бош мураббийи Бруну Лаже истеъфога чиқарилди.

Португалия клуби матбуот хизмати хабарига кўра, мутахассис қониқарсиз натижалар туфайли ишдан бўшатилди.

44 ёшли Лаже 2019 йил январь ойида «Бенфика»га тайинланган эди. У лиссабонлик клуб билан чемпионат олтин медалини қўлга киритди. Шунингдек, мамлакат Суперкубогида ғалаба қозонди.

«Бенфика» Португалия чемпионатининг бу мавсумида пешқадам «Порту»дан 6 очко ортда қолган ҳолда 2-ўринни эгаллаб турибди. Мусобақа якунланишига яна 5та тур бор.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар