30.06.2020 15:30
4347
«Барселона» ҳимоячиси 10 миллион евро эвазига «Хетафе»га ўтди

«Барселона» ҳимоячи Марк Кукурельянинг клуб билан хайрлашганлигини расман эълон қилди.

21 ёшли ҳимоячи 10 миллион евро эвазига Каталония клубидан «Хетафе» сафига бориб қўшилди. Трансфер шартига биноан, Маркнинг кейинги трансферидан тушадиган маблағнинг 10 фоизи «Барселона» клубига тегишли бўлади. 

Маълумот учун, Кукурелья ўтган мавсумдан буён ижара асосида «Хетафе» сафида тўп суриб келаётганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар