30.06.2020 15:06
1738
«Атлетико» Кавани трансферидан воз кечди

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Эдинсон Кавани ёзги трансфер ойнасида «Атлетико» сафига ўтмайди, дея хабар бермоқда AS нашри.

Манбанинг ёзишича, Мадрид клуби футболчи билан ўтказилган музокаралардан кейин 33 ёшли ҳужумчи трансферидан батамом воз кечган. «Матрасчилар» уругвайлик форварднинг талабларини жуда юқори дея, рад этишган ва шундан кейин бошқа музокарага киришмаган. 

Қайд этилишича, ҳозирга келиб футболчи билан музокараларни фаол ўтказаётган клуб Римнинг «Рома» жамоаси бўлмоқда. Ёзги трансфер ойнасида Каванининг эркин агент сифатида яна А Серияга қайтиши эҳтимоли юқори. 

Олдинроқ, «Челси» Кавани билан музокарани тўхтатгани ҳақида хабар берилган бўлса, «Интер» ҳам Эдинсон сўраётган шартлар ва катта маош сабабли 33 ёшли ҳужумчини таклиф этиш фикридан қайтган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар