30.06.2020 15:37
3784
Ашраф Ҳакими тиббий кўрикдан ўтиш учун Италияга етиб келди

Ҳуқуқий жиҳатдан «Реал»га тегишли бўлиб, сўнгги икки мавсумни Дортмунднинг «Боруссия» клуби сафида ўтказган Ашраф Ҳакими бугун, сешанба куни эрталаб Милан шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда италиялик таниқли журналист ва инсайдер Алессандро Де Феличе хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, Ҳакими «Интер» билан келишувга эришган ва Миланга тиббий кўрикдан ўтиш учун етиб келган. 21 ёшли футболчи тез орада кўрикдан ўтгач, «Интер» билан шартнома имзолайди.

Олдинроқ, марокашлик ҳужумкор ҳимоячи учун «Интер» «Реал»га 40 миллион евро трансфер пули тўлаши ҳақида келишувга эришгани хабар қилинганди.

Маълумот учун, Ашраф Ҳакими Бундеслиганинг якунланган мавсумида 32 ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 10та голли узатмага муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар