30.06.2020 18:24
3018
Аллегрининг «Ювентус» билан имзолаган шартномаси муддати тугади

«Ювентус»нинг собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри яна ишга қайтиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 52 ёшли мутахассис ўтган йили ёзда туринликлар билан хайрлашган, аммо шартномавий муносабатни сақлаб қолган эди. 30 июнь куни унинг меҳнат битими муддати ниҳоясига етди.

Энди Аллегри исталган клублари билан ҳеч қандай товон пулини муҳокама қилмасдан музокара ўтказиши мумкин.

Аввалроқ, унинг хизматига «ПСЖ» ва «Ньюкасл» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар