29.06.2020 19:46
1734
«Ювентус» Буффон ва Кьеллини билан янги шартнома имзолади

«Ювентус» клуби дарвозабон Жанлуижи Буффон ва ҳимоячи Жоржо Кьеллини билан ҳамкорликни узайтирди.

Футболчиларнинг ҳар бири билан 2021 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзоланди.

Буффон 2001 йилдан бери «Ювентус» шарафини ҳимоя қилмоқда. 2018 йилда дарвозабон «ПСЖ» клубига ўтди, аммо 1 мавсумдан сўнг орқага қайтган эди. Бу мавсумда 42 ёшли Буффон А Серия доирасида 7та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ўтказиб юборди.

Кьеллини 2005 йилдан бери «Ювентус»да ўйнаяпти. Бу мавсумда 35 ёшли ҳимоячи А Серия доирасида 3та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар