29.06.2020 11:07
1910
Вальверде «Валенсия»ни бошқариш учун асосий номзодга айланди

«Барселона» собиқ бош мураббийи Эрнесто Вальверде мураббийлик фаолиятини «Валенсия»да давом эттириши мумкин.

Onda Cero’нинг хабар беришича, «Валенсия» клуби раҳбарияти 56 ёшли мутахассисни бош мураббийлик учун асосий номзод сифатида кўрмоқда. Маълум бўлишича, Вальверденинг ўзи ҳам ҳозирда Валенсиядан уй қидирмоқда. Мураббийнинг вакиллари клуб футболчилари билан суҳбатлашиб, жамоадаги вазият билан қизиқишган.

«Валенсия» сўнгги тўртта турда 3та мағлубиятни қабул қилиб, 8-ўринга тушиб кетди. Клуб жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Альберт Селадесни истеъфога чиқариши кутилмоқда.

Маълумот учун, Вальверде 2012-13 йиллар давомида «Валенсия» бош мураббийи сифатида фаолият юритган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар