29.06.2020 22:24
1071
«ПСЖ» Курзава билан янги шартнома имзолади

«Пари Сен-Жермен» клуби ҳимоячи Лейвин Курзава билан ҳамкорликни узайтирди. 

27 ёшли футболчи билан 2024 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзоланди.

Франция чемпионатининг якунланган мавсумида футболчи «ПСЖ» таркибида 14та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган.

Курзава 2015 йилдан бери «ПСЖ» таркибида тўп тепяпти. 

Аввалроқ, унинг хизматига «Барселона», «Ливерпуль» ва «Ювентус» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар