29.06.2020 16:48
4225
Отабек Шукуров тўп сураётган клуб ҳали ўйин ўтказмаган янги мураббийни истеъфога чиқариб, 1,5 миллион доллар товон пули тўлади

Осиё чемпионлар лигаси 1-тури доирасида Тошкентда «Пахтакор» жамоасига 2:1 ҳисобида мағлубиятга учраган «Шабоб Ал-Аҳли» клуби ОЧЛ доирасидаги икки ўйинда ҳам мағлубиятга учрагани сабабли, БАА клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Родольфо Арруабарренани март ойида истеъфога чиқарган эди.

Кўп ўтмай, аргентиналик мутахассис март ойида Отабек Шукуров тўп сураётган «Ал-Шаржа» клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бироқ коронавирус пандемияси сабабли БАА чемпионати учрашувлари тўхтатиб қўйилгач, Родольфо Арруабаррена жамоаси билан дебютини ўтказа олмади. Яқинда эса БАА Про-лигаси раҳбарияти фавқулодда йиғилиш ўтказиб, ушбу мавсумдаги миллий чемпионат ўйинлари давом эттирилмаслигини эълон қилди. 

«Ўтган йилги чемпион «Шаржа» клуби бу йил 19-турдан кейин 5-ўринда бораётгани сабабли клуб раҳбариятида ўзгариш қилингач, янги раҳбарлар ҳали бирорта ҳам учрашувда жамоани бошқармаган Родольфо Арруабарренани истеъфога чиқаришга қарор қилишди. Натижада амирлик клуби Арруабарренани муддатдан аввал вазифасидан озод этгани учун мураббийга 1,5 миллион АҚШ доллари товон пули тўлашга мажбур бўлди», - дейилади TyC Sports нашрида.

Маълумот учун, 41 ёшли Родольфо фаолияти давомида «Тигре» (Мексика), «Насьональ» (Уругвай), «Бока Хуниорс» (Аргентина), «Ал-Васл» (БАА), «Ар-Райян» (Қатар), «Шабоб Ал-Аҳли» (БАА) ва «Ал-Шаржа» (БАА) клубларида фаолият юритган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар