29.06.2020 12:05
7614
Хави: «Мен ва мураббийлар штабим «Барселона»ни бошқаришга тайёрланаяпмиз»

Қатарнинг «Ас-Садд» клуби бош мураббийи Хави Эрнандес «Барселона» клубини бошқаришга умид қилаётганлигини яшириб ўтирмади.

«Энг катта орзуим - «Барселона» бош мураббийига айланиш. Жонажон клубимга яна муваффақият қозониш учун қайтмоқчиман. Катта лойиҳани нолдан бошлаш учун барча шароитга эга бўлишни истардим. Мен ва мураббийлар штабим шунга тайёрланаяпмиз. Бу ҳақда кўп айтганман, «Барса»ни бошқариш улкан шараф бўларди.

«Барселона»га клубдаги янги президентлик сайловларидан кейин қайтиш – энг қулай фурсат бўларди. Январь ойида ҳам Каталония клуби раҳбариятидан таклиф билан чиқишганди, бироқ ўшанда Қатардан кетиш мавриди ҳам эмасди. Умид қиламанки, улар мени ҳали яна чақиришади», - дея Хавининг сўзларини келтирмоқда Sport.es.

Маълумот учун, Хави 1998-2015 йиллар давомида «Барселона»да тўп суриб, 767 ўйинда 85та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар