29.06.2020 15:59
18765
Goal.com: «Барселона» мавсум якунида Сетьенни истеъфога чиқаради. Янги номзодлар маълум

«Барселона» клуби ушбу мавсум якунида бош мураббий Кике Сетьен билан хайрлашади, дея хабар бермоқда Goal.com.

Манбанинг ёзишича, 61 ёшли испаниялик мураббийнинг клуб футболчилари билан муносабати совуқлаша бошлаган. 

«Жамоа футболчилари сингари клуб раҳбарияти ҳам мавсум якунида Кике Сетьен билан хайрлашиш тўғри қарор бўлишига ишонмоқда. «Барса» Ла Лигада ғолибликни қўлга кирита олмаса, Каталония клуби мавсум якунидаёқ мураббий истеъфосини эълон қилиши мумкин.

Сетьеннинг шартномаси 2,5 йилга тузилган бўлса-да, директорлар кенгашининг бир неча аъзоси клубдаги вазият сабабли Кикенинг лавозимидан озод этилишини истамоқда. Клубдаги аксарият раҳбарлар бу мураббийнинг тайинланишини хато бўлганлигини айтмоқда.
 
Футболчиларнинг аксарияти Сетьен ва ёрдамчиларининг талабларини тушунмаётган бўлса, айрим ўйинчилар унинг иш услубидан, яна бир қисмига эса Кикенинг матбуот анжуманларида фақатгина алоҳида футболчилар ҳақида гапириши ёқмаган.

Мавсумнинг қолган қисмида ҳам жамоанинг ишлари юришмаса, раҳбарият клуб бош мураббийлигига «Барселона-Б» жамоасидан Гарсия Пимьентуни ёки Қатардан Хавини таклиф этиши кутилмоқда», - дейилади манбада.

Қайд этилишича, Каталония клуби Чемпионлар лигасида ғолиб чиқса, клуб директорлар кенгаши Сетьенни шартномаси якунигача қолдирмоқчи.

Маълумот учун, Сетьен «Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде ўрнига фаолият бошлаганди. 

Олдинроқ, «Сельта»га қарши очко йўқотилган ўйиндан (2:2) кейин клуб футболчилари мураббийнинг тактикасини танқид қилганилиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар