29.06.2020 20:56
4378
Теглар
#FootWeek'нинг янги сонида: Клоппнинг кўз ёшлари, Тошкентдаги «ҳаммом-стадион» ва безори Кантона ҳақида

Журналист Бобур Акмалов муаллифлигидаги #FootWeek лойиҳасининг янги сонини тақдим этамиз. Кўрсатувнинг бу галги сони ҳам микс кўринишда тайёрланди.

Бу гал Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионига ташриф буюрдик. Мамлакатдаги бош арена бўлиб турган бу стадионда футболчилар нега ўзини ноқулай ҳис қилиши ҳақида мулоҳазаларни кўрсатув давомида томоша қилишингиз мумкин.

Ўтган ҳафтанинг энг муҳим воқеаларидан бири Англияда «Ливерпуль»нинг чемпионликни қўлга киритиши бўлди. 30 йилдан сўнг ниҳоят АПЛда ғолиб бўлган «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клоппнинг таъсирли сўзларини #FootWeek'нинг янги сонида томоша қиласиз.

«Ливерпуль» ҳақида гапирганда «МЮ»ни эсламасак, «адолатсизлик бўлади». Шу боис манчестерликлар афсоналаридан бирини эслашга қарор қилдик. Бежизга эмас, албатта. Кино оламида ҳам анчадан буён меҳнат қилаётган франциялик Эрик Кантона иштирокидаги навбатдаги сериал унга кинода ҳам катта машҳурлик келтирди. Кўрсатув давомида шу ҳақда ҳам билиб оласиз.

Янги кўрсатувда Ла Лига тарихида энг ёш футболчи, қариганда ҳам ажойиб формада бўлган Майк Тайсон ҳамда доимгидек ижтимоий мавзудаги мулоҳаза ҳам ўрин олган. Бир сўз билан айтганда, #FootWeek'нинг янги сонини томоша қилинг ва завқланинг.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар