29.06.2020 14:50
2887
Бензема: «Барса» ҳақида ҳеч нарса демайман, асосийси бизда ҳаммаси зўр!»

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема Ла Лига доирасидаги «Эспаньол»га (1:0) қарши ўйиндан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

«Голли узатма? Яхши ўйланган комбинация эди, асосийси пасдан кейин гол киритилгани бўлди. Каземиро барчасини тўғри бажарди. Ўша вазиятда у менинг ортимда эканлигини билардим.

«Барса» билан орадаги фарқ ҳақида гапиришни истамасдим. Тўғри, биз бор эътиборимизни ўз ўйинимизга қаратган бўлсак-да, «Барселона» ўйинига ҳам бефарқ бўла олмаймиз. Шунга қарамай, «Барса» ҳақида ҳеч нарса демайман, энг асосийси бизда ҳаммаси зўр! Қадамба-қадам чемпионлик сари бораяпмиз, ҳар бир ўйин финал даражасига тенг», - дейди Бензема.

Ла Лига 32-туридан кейин «Реал» 71 очко билан 1-ўринда бўлса, «Барселона» икки очкога ортда қолиб, 2-ўриндан жой олган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар