29.06.2020 22:11
7269
Теглар
«Барселона» Пьянич трансферини эълон қилди

«Ювентус» яримҳимоячиси Миралем Пьянич «Барселона»га ўтди.

Каталония клуби босниялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришганини эълон қилди.

«Барселона» Пьянич учун 60 млн евро тўлайди, шунингдек, яна 5 млн евро бонуслар кўринишида бўлади.

Миралем билан 4 йиллик шартнома имзоланади. Унинг товон пули 400 млн евро қилиб белгиланади.

Пьянич 2016 йилдан бери «Ювентус» шарафини ҳимоя қиляпти. 30 ёшли футболчи бу мавсумда барча мусобақаларда 36та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урган ва 4та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар