29.06.2020 21:00
3452
Теглар
«Барселона» Артурнинг кетишини тасдиқлади

«Барселона» яримҳимоячиси Артур фаолиятини Италияда давом эттиради.

Каталония клуби бразилиялик футболчининг трансфери бўйича «Ювентус» билан келишувга эришганини эълон қилди. Туринликлар Артур учун 72 млн евро тўлашади, шунингдек, яна 10 млн евро бонуслар кўринишида бўлади.

Артур 2019/20 мавсуми охиригача «Барселона»да қолади. Футболчи миллий чемпионат ва Чемпионлар Лигаси ўйинлари якунланганидан кейин Италияга кетади.

«Ювентус» Артур билан 5 йиллик шартномани имзолаши кутилмоқда.

Бу мавсумда футболчи «Барселона» таркибида барча мусобақаларда 28та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар