29.06.2020 13:36
2617
Баҳром Ҳайдаров истеъфога чиқарилди, Александр Хомяков «Сурхон» бош мураббийи

Суперлига жорий мавсумини муваффақиятсиз ўтказаётган Термизнинг «Сурхон» клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.

Tribuna.uz манбасининг хабар беришича, Суперлига 6-турида «Қўқон-1912» жамоасига қарши ўйинда 0:3 ҳисобида учралган йирик мағлубиятдан кейин бугун, 29 июнь куни клуб раҳбариятининг қарорига кўра, бош мураббий Баҳром Ҳайдаров истеъфога чиқарилди.

«Сурхон» клуби янги бош мураббийи сифатида Александр Хомяков тайинланиб, барча футболчиларга таништирилди. 

Россиялик ушбу мутахассис Суперлига 3-туридан кейин «Андижон» жамоасини тарк этиб, сўнгги ойларда бир қатор клублар билан музокара олиб борди. Хусусан, аввалроқ «Қизилқум», кейин эса «Локомотив» ва «Сурхон» клуби билан музокарага киришган Александр Хомяков Термиз жамоаси билан келишувга эришган.

Маълумот учун, Баҳром Ҳайдаров жамоанинг собиқ мураббийи Илҳом Мўминжоновнинг тавсиясига кўра, март ойида «Сурхон» клуби бош мураббийига айланганди. У Термиз жамоасида 3 ойдан кўпроқ вақт давомида фаолият юритди.

Эслатиб ўтамиз, «Сурхон» жамоаси Суперлига 6-туридан кейин 4 очко билан турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар