29.06.2020 19:11
989
Англияда қоратанли мураббийларни қўллаб-қувватлаш тизими ишга туширилди

Англияда қоратанли, осиёлик ва бошқа этник камчиликларга (ВАМЕ) мансуб мураббийларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг сонини кўпайтиришга қаратилган янги тизим ишга туширилди.

Унга кўра, ҳар йили ВАМЕ гуруҳига мансуб камида 6 мураббий иш билан таъминланади. Улар EFL (Чемпионшип ва қуйи лигалар) клубларида 23 ой давомида ишлайдилар.

Лойиҳа АПЛ ва Профессионал Футболчилар Ассоциацияси томонидан молиялаштирилади. Иштирокчилар иш берувчи клублардан стипендия олишади. Биринчи босқичда 6 мураббий клуб академияси ёки асосий жамоада 2020/21 мавсумидан бошлаб ишлайдилар. 

Лойиҳа қоратанли, осиёлик ва бошқа этник камчиликларга мансуб инсонларнинг мураббийлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар