29.06.2020 00:33
2412
Теглар
Англия кубоги. «Манчестер Сити» 4-яримфиналчига айланди

Англия кубоги чоракфинал сўнгги жуфтлик учрашуви «Ньюкасл» ва «Манчестер Сити» ўртасида ўтказилди.

«Сент-Жеймс Парк» стадионида кечган баҳсда 37-дақиқада де Брюйне пенальтидан ҳисобни очган бўлса, 68-дақиқада Стерлинг иккинчи голни киритиб, жамоасини яримфиналга олиб чиқди.

Қуръага кўра, Гвардиола жамоаси яримфиналда «Арсенал»га қарши Лондонда майдонга тушади. 
 
Англия кубоги 1/4 финал учрашуви.

Ньюкасл – Манчестер Сити 0:2

Голлар: 0:1 – 37, пенальти де Брюйне, 0:2 – 68 Стерлинг. 

Ньюкасл – Дарлоу, Фернандес, Манкильо, Роуз (Лазаро, 75), Ласселс, Лонгстафф, Хэйден (Лонгстафф, 79), Сен-Максимен (Йедлин, 74), Альмирон (Жоэлинтон, 65), Шер, Кэрролл (Гэйл, 65).

Манчестер Сити – Браво, Менди, Отаменди, Лапорт, Уокер (Жоау Канселу, 71), Гюндоган, де Брюйне (Родри Эрнандес, 71), Маҳрез (Фоден, 64), Сильва (Бернарду Силва, 64), Стерлинг, Габриэл Жезус.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар