29.06.2020 18:14
6710
Андрей Фёдоров Шомуродов ва Роналдунинг ўхшаш жиҳатларини айтди

Қозоннинг «Рубин» клуби собиқ сардори, ўзбекистонлик мураббий Андрей Фёдоров Элдор Шомуродовнинг имкониятларини юқори баҳолади, дея ёзади Россиянинг Sportbox.ru сайти.

«Шомуродовни жуда яхши биламан. Элдор ҳам Криштиану Роналду сингари жуда меҳнаткаш футболчи. Ўз вақтида мен унинг амакиси Отабек Шомуродов билан бир клубда тўп сурганман, у ҳам жуда тиришқоқлиги билан мени лол қолдирганди. Меҳнаткашлик уларнинг қонида бор. Фикримча, Шомуродовнинг яна бир омади шуки, Карпин унинг учун энг мос нуқта – ҳужум марказида имконият берди. Ўзбекистонда Элдор «Бунёдкор» клубида ҳам, миллий жамоада ҳам асосан қанотга қўйиларди», - дейди ҳозирда Тошкентнинг «Локомотив» жамоасини бошқараётган мутахассис.

Маълумот учун, Шомуродов тўп сураётган «Ростов» жамоаси 24-турдан кейин Россия чемпионатида 41 очко билан 3-ўриндан жой олган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар