28.06.2020 12:45
5248
Гвардиола «Ливерпуль» билан ўйин ҳақида: «Чемпионлик йўлагини ташкил қиламиз, улар бунга муносиб»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ 32-тури доирасида «Ливерпул»га қарши ўйиндан олдин ғолиблар учун чемпионлик йўлагини ташкил этилишини маълум қилди.

«Албатта, биз чемпионлик йўлагини ташкил қиламиз. Биз ҳар доим «Ливерпуль»ни катта хурсандчилик билан қабул қиламиз. Уларга чемпионлик йўлагини ташкил қилиб, қарсаклар билан кутиб оламиз. Бу жамоа бунга муносиб», - дейди Гвардиола.

Маълумот учун, «Манчестер Сити» – «Ливерпуль» учрашуви 2 июль куни «Этиҳад» стадионида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» 1990 йилдан буён 30 йил ичида илк марта Англия чемпионлигини қўлга киритди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар