28.06.2020 20:06
3042
Теглар
Англия Кубоги. «Арсенал» қўшимча дақиқаларда гол уриб, ярим финалга чиқди

Англия Кубоги чорак финали доирасида «Шеффилд Юнайтед» «Арсенал»ни қабул қилди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида Пепе пенальтидан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Иккинчи бўлим охирида мезбонлар вакили Макголдрик мувозанатни тенглаштирди, аммо иккинчи бўлим давомида майдонга тушган Дани Себальос ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда лондонликларга ғалаба келтирган гол муаллифи бўлди.

Шу тариқа, «Арсенал» ўз тарихида 30-марта Англия Кубоги ярим финалида ўйнайдиган бўлди ва бу кўрсаткич бўйича «Манчестер Юнайтед» билан тенглашиб олди. Бу борада учинчи ва тўртинчи кўрсаткичлар «Эвертон» (26) ҳамда «Ливерпуль»га (24) тегишли ҳисобланади.

Англия Кубогининг амалдаги ғолиби «Манчестер Сити» ҳисобланади, Гвардиола жамоаси ўтган мавсум финалида «Уотфорд»ни йирик ҳисобда тор-мор этганди (6:0).

«Арсенал» ушбу турнирда ғолиб бўлиш бўйича рекордчидир (13 марта). Бу борада иккинчи кўрсаткич «Манчестер Юнайтед» томонидан қайд этилган (12). Кейинги ўринларда 8 мартадан ғолибликни қўлга киритган «Челси» ва «Тоттенҳэм Ҳотспур» жойлашган.

27 июнь куни турнир чорак финали доирасида «МЮ» «Норвич»ни мағлуб этиб (2:1) ярим финалга чиққанди. Бугун яна икки жуфтликда ярим финал учун баҳс олиб борилади - «Ньюкасл» «Манчестер Сити»ни қабул қилади, «Челси» «Лестер» меҳмони бўлади.

Ярим финал ва финал ўйинлари «Уэмбли» ўйингоҳида бўлиб ўтади. Турнир ғолиби еврокубокларда иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Англия Кубоги
1/4 финал
Шеффилд Юнайтед – Арсенал 1:2
(0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 25, пенальти Пепе, 1:1 – 87 Макголдрик, 1:2 – 90 Себальос.
Шеффилд Юнайтед – Хендерсон, Болдок (Фримэн, 62), Робинсон, Иган, Стивенс, Ландстрем (Берге, 35), Норвуд, Флек, Башем (Шарп, 75), Макберни, Макголдрик.
Арсенал – Мартинес, Колашинац, Давид Луиз (Холдинг, 54), Мустафи, Мэйтленд-Найлз, Чака, Уиллок (Себальос, 67), Пепе (Папастатопулос, 90), Тирни, Ляказетт (Нкетиа, 67), Сака.
Огоҳлантиришлар: Флек (31), Робинсон (75).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар